VI БОБ: ДИАЛОГЛАР - ҚАБОҲАТ ДАВРИ (Насрий достондан боблар). Май Ван ФАН. Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси - Chương VI. ĐỐI THOẠI (Trường ca “Thời tái chế”). Mai Văn Phấn. Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk

Май Ван ФАН - Mai Văn Phấn

Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси

  Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk





Dịch giả Maruf Tashpulatov






ҚАБОҲАТ ДАВРИ

(Насрий достондан боблар)



 


VI БОБ: ДИАЛОГЛАР

 

 

1-диалог

 

- Мен 1941 йилда ҳалок бўлганман.

 

- Қаерда?

 

- Айнан помело дарахти остида.

 

- Ким сизни ўлдирди?

 

- Француз махфий агентлари ва округ бошлиғи.

 

- Ўша вақтда сизда нима бор эди?

 

- Байроқ.

 

- Уни кимга бермоқчи эдингиз?

 

- Шу ерлик қашшоқ ва жабрдийдаларга.

 

- У муқаддас бўлиб, шамолда ҳилпираб турармиди?

 

- У ўз ортидан деҳқон, ишчи ва зиёлиларни эргашти-рарди.

 

- Якуний мақсадингиз нима эди?

 

- Истиқлол, эрк, бахт.

 

- Аниқроқ ифодаланг!

 

- Бундан буён одамлар қашшоқликда, қамбағалликда яшашмасди, чексиз солиқлар бўлмасди, ҳеч ким ҳеч ким-дан нафратланмасди ва урмасди, адолатсизлик бўлмасди. Уларнинг ҳаёти қувончли ва бахтли бўларди.

 

- Сиз ҳали ҳам бунга ишонасизми?

 

- Ҳамиша ишонаман.

 

- Бу ишончни мен қандай кўришим мумкин?

 

- Тўқ жигарранг тупроққа ва яшил майсага боқинг.

 

- Мен яқин атрофдаги ўтни бир суғуриб кўрай-чи.

 

- Бу хлорофилли олов мангу ёнади. Бу алангани изингиздан эргашганларга бериш ҳам мумкинми?

 

- Улар буни билишади, уларга бу болаликдан ўргати-лади.

 

 

 

 

2-диалог

 

- Мен, Жанубий Вьетнам қуролли кучлари 25-“Тропик яшин” пиёда дивизиясининг катта капрали, Донг Зу база-сида 1975 йилнинг 28 апрелидаь ҳалок бўлганман.

 

- Мен, 320A-Вьетнам халқ армиясининг С5 дивизияси сержанти Т54 танкини базага олиб бораётганда портла-тилганман.

 

- Яқинроқ келинглар, биз қуролларимизни тириклар дунёсида қолдирганмиз.

 

- Келинг, тирикларга бир боқамиз – улар бирга овқат-ланиш учун жам бўлишаётгани, ер ҳайдашаётгани ва экин экишаётганини кўрамиз.

 

- Улар биз билан бирга қонли йўлни босиб ўтиб, омон қолишди.

 

- Урушнинг дастлабки вақтлариданоқ икки томондан қарийб 5 миллион нафар вьетнамлик ҳалок бўлди, қанча-лаб инсон жабр чекди, бир-биридан айрилди.

 

- Ўрмонларнинг ярми йўқ бўлиб кетди. Ўнлаб минги «оранж» агенти* томонидан зарарланди.

 

- Биз кўзга кўринмайдиган кўплаб бебаҳо хазинани йўқотдик.

 

- Демак, бу қонли йўлни ўтиш керакмиди?

 

- Демак, ўтиш керакми эди?

 

- Демак, керакми эди?

 

- Демак, керак.

 

-...

 

 

 

 

3-диалог

  

- 1979 йилнинг 2 февралида бизни кечувга ҳайдашди ва мен Баклуан кўпригида ҳалок бўлдим.

 

- Биз қўмондон Хитой қўшини учун Вьетнам ҳудуди-га йўл очиш мақсадида жасадимизни Ка Лонг дарёсига ташлашга буйруқ берганини кўрдик.

 

- Менинг руҳим ҳам очиқ қолган кўзларим қўмондон-га тикилганини кўрди.

 

- Вьетнам ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари сизлар-нинг жасадларингизни Чанконгф саёзлигида олиб, дафн этишди.

 

- Сиз ҳали ҳам Вьетнамдан нафратланасизми?

 

- Мен бу ерга келишимдан аввал шундай тарғибот қи-лишганди.

 

- Рисола, варақа, фильмлар ёрдамидами?

 

- Йўқ, Хитой халқ озодлик армияси сиёсий раҳбарлари биз билан шахсан суҳбатлашганди. Биз, аскарлар, кам-дан-кам китоб ўқиймиз.

 

- Сизларни тўхтатиш учун тўсиқ қуришга ҳамиша биз-нинг қонимиз ва суякларимизни олишга тўғри келди.

 

- Менинг онгим фақат ҳалок бўлганимдан сўнг рав-шанлашди.

 

- Сизлар бизнинг тўрт минг йиллик тарихимиз даво-мида биз учун қабиҳ ва ёвуз душман бўлиб келгансиз.

 

- Бизнинг сулоламиз инсон қони билан озиқланарди.

 

- Сизлар қудратли бўлганда кулфат ва фожиа келтира-сизлар.

 

- Сиз коммунистик партия аъзосимисиз?

 

- Сўрашнинг ҳожати йўқ. Сиз ҳаммангиз фақат тор миллий манфаатни кўкларга кўтарасиз.

 

- ...

 

 

 

 

4-диалог

 

- Барча жамият учун универсал бўлган андаза бўлиши мумкин эмас.

 

- Ҳар бир давр учун ўз идеали мавжуд бўлади.

 

- Биз синусоиданинг энг минимал нуқтасидамиз.

 

- Йўқ, бошқа цикл бошланди.

 

- Истиқлол, эрк, бахтни бошқача ифодалаш зарур.

 

- Ҳаётнинг кечиши барчасини англатади.

 

- Эрк ҳақида тўлиқроқ сўзлаб бера оласанми?

 

- Бу одамни юксакликка олиб чиқадиган ўз жонини асраш инстинкти.

 

- Одамлар ҳамиша бошқалар томонидан қарам қилиш-га қарши туришнинг зарурлигини англайдилар.

 

- Демак, Эрк – демократия ва инсон ҳуқуқлари ғояси-нинг манбаими?

 

- Тўғри. Бу ҳукмрон кучларнинг очиқлигига боғлиқ бўлади, шекилли.

 

- Йўқ, айнан Эрк истаги инсонларда ҳуқуқий давлат ташкил этиш заруратини туғдиради.

 

- Истиқлол ва бахт нима ўзи?

 

- Бу озодлик арафаси. Сабаб-оқибат алоқаси.

 

- Истиқлол барчасидан қимматлими?

 

- Биз бунга эришиш учун бир қанча авлодларни қур-бон беришга мажбур бўлдик.

 

- Осойишталик глобализация орқали қўлга киритила-ди шекилли.

 

- Бу концепцияни яна бир бор янгилаш керак.

 

- Сен ўзингни озод кўра оласанми?

 

- Мен ҳатто оғриқни ўзим бошқариш эрким ҳам йўқ.

 

 

 

 

5-диалог

 

- Мен сув томчисиман.

 

- Биз бир-биримиз билан бирлашиб, катта томчи ҳосил қиламиз.

 

- Йўқ. Бир-биримиз билан уйғунликда бўлиб турамиз ва доимо алоҳидамиз.

 

- Нима, бизнинг онгимиз ва руҳимиз чекланганми?

 

- Цивилизациялашган жамият – индивидуал характер ва турли даражадаги онгли кўплаб одамлар йиғиндиси.

 

- Бу инсон ҳуқуқининг асосими?

 

- Ҳар бир томчи сув ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга.

 

- Улар тенг ва озоддирлар.

 

- Мен Яратганнинг марҳамати билан мавжудман.

 

- Мен равшан онгга Будда мўъжизалари туфайли эришдим…

 

- Бошқалар муқаддас она-Худога хизмат қилишади.

 

- Мен ҳар қандай танловни ҳурмат қиламан!

 

 

 

* «Оранж» агенти – келиб чиқиши синтетик бўлган, дефолиант ва гербицидлар аралашмаси номи. Иккин-чи Ҳиндихитой уруши даврида АҚШ Қуролли кучла-ри томонидан 1961 йилдан 1971 йилга қадар Жанубий Вьетнам ҳудудининг катта қисмида тропик ўрмонлар ва ўсимликларни йўқ қилиш бўйича дастур доирасида қўл-ланилган. Бу Шимолий Вьетнам қўшини бўлинмалари ва Жанубий Вьетнам озодлиги Миллий фронти парти-занлари жойлашган ерларни аниқлашни енгиллашти-рарди. «Оранж» агентининг ишлатилиши – “қовжираган ер” тактикасидан фойдаланиш ҳамда инсоният тарихида кимёвий (экологик) қурол қўлланилишининг машҳур ҳо-латларидан бири саналади. “Оранж” номи норасмий бўлиб, мазкур кимёвий модда ташишда қўлланилган бочка-ларнинг тўқ сариқ рангдалиги боис юзага келган.

 

Кимёвий модда қурбонига айланган уч миллион на-фар вьетнамликнинг бир миллиондан зиёд бўлган 18 га тўлмаган ёшлари ирсий касалликларга чалинган ва туғма ташқи ҳамда ички мутацияси мавжуд ногирон бўлиб қо-лишган.






Khosiyat Rustam (
KitobDunyosi): Май Ван Фан 1955 йилда Вьетнамнинг шимолий қисмида, Ниньбинь провинциясида таваллуд топган. Ханойдаги чет тиллар коллежининг лингвистика ва рус маданияти факультетида ҳамда Минскда (Белорусь) Педагогика институтида таҳсил олган. Айни вақтда Хайфон шаҳрида яшаб ижод қилади.

Унинг 20 дан зиёд шеърий тўпламлари ва “Танқидларда иншолар” китоби нашр этилган. Тўпламлари жаҳоннинг турли тилларига таржима қилинган.

2012 йилнинг декабрида “Firmament Without Roof Cover” (“Томсиз осмон гумбази”) китоби “Amazon” компаниясининг энг харидоргир шеърий тўпламлар юзталигидан ўрин олган.

Бир қатор Вьетнам ва халқаро адабий мукофотлар совриндори. Хусусан, 2010 йилда Вьетнам Ёзувчилар ассоциациясининг нуфузли мукофоти, 2017 йилда Цикада мукофоти, 2019 йилда Сербия Фанлар ва санъат академияси мукофоти, 2020 йилда Черногория адабий таржимонлар ассоциациясининг мукофотига сазовор бўлган.

Таниқли шоирнинг ижодида бугун эътиборингизга ҳавола қилинаётган “Қабоҳат даври” насрий достони салмоқли ўрин тутади.Унинг асарлари шу кунга қадар 30 та тилга ўгирилган. Бугун таҳририятимиз ўз муштарийларига асарнинг ўзбек тилига қилинган таржимасидан боблар ҳавола қилар экан, Сизларни мароқли мутолаа ва мушоҳадага чорлаймиз. Насиб қилса, жорий йил якунига қадар ушбу асарни тўлиқ ҳолда китоб шаклида мутолаа қилиш имкониятини тақдим этиш умидимиз ҳам йўқ эмас.


ТАҲРИРИЯТ





РУССКАЯ ВЕРСИЯ: Время утиля


BẢN TIẾNG VIỆT: Thời tái chế


ENGLISH VERSION: Era of Junk










Bìa sách phác thảo








BÀI KHÁC
1 2 3 

image advertisement
image advertisement
image advertisement




























Thiết kế bởi VNPT | Quản trị