VIII БОБ: ТУШ - ҚАБОҲАТ ДАВРИ (Насрий достондан боблар). Май Ван ФАН. Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси - Chương VIII. GIẤC MƠ (Trường ca “Thời tái chế”). Mai Văn Phấn. Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk

Май Ван ФАН - Mai Văn Phấn

Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси

  Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk






Dịch giả Maruf 
Tashpulatov


 



ҚАБОҲАТ ДАВРИ

(Насрий достондан боблар)





VIII
БОБ: ТУШ

 

 

Одамлар қоронғуликка яшириниш учун шошилади-лар, улар секин ва сокин оқаётган алвон дарёга боқа-дилар. Кўксидаги юраклари безовта ва жўшқин уради. Ишончсиз саволлар улуғ жангга ҳозирлик кўриш ҳақи-даги махфий буйруқ мисол тезда тун бўйлаб тарқалади. Барчаси учун қон дарёси билан жавоб берамизми? Ҳа-ётимиз алвон денгизга ғарқ бўлиб кетадими?

 

Қон ухлаб ётган гўдак нафаси каби беташвиш, аста-се-кин, сокин оқади. Қон тошлар аро судралаётган улкан бўғма илон мисол самога ўрлайди, тарих бағридаги ёд-горликларга чирмалади. У майса узра юмалаётган тўп каби. Қон томчилари бир-бирларини бирлашишга ва пастликка оқишга чорлайдилар.

 

Бўрни яқиндагина тахта олдига қўйишди. Қон он-гни равшанлаштириш, теран фикрлаш учун ақлнинг энг чуқур ерларини-да уйғотиш мақсадида ҳосил бўлади, зо-тан ҳар бир инсон ўзлигини англаган ҳолда қўлига бўрни олиб бирин-кетин ҳарфларни ёза бошлаши учун. Оддий жумлаларни ҳам ишонч билан ўқий олиши учун. Ватани номи ва ўзининг исмини ёза олиши учун.

 

Қон дарахтлар гуллаган ва мевалар тугаётган вақтда қайтади. Гуруч бошоқлари заминга таъзим қилади. Ба-тат аллақачон ўсиб чиққан. Маккажўхори етилган. Жо-ниворлар ва қушлар жуни ва патлари силлиқ ва ялтироқ. Дарёлар, ирмоқлар ва кўлларда балиқлар ўйнайди. Қон серҳосил тупроқдаги маккажўхорининг ҳар бир донини текширганча бармоғи билан экин кўчатларини силаб ўта-ди.

 

Қон йўсин қопламаларини бўйлаб майин таралади, ёв-войи ўтлар поясини тебратади. Ерни мисоли илонбалиқ бўлакларга бўлинишдан олдин тузланганидагидек сеска-нишга мажбур қилади. Қон ўзи билан тушнинг қудрати ва муқаддаслигини олиб келганча, барча нарсани беташвиш тўлдиради. Қачонлардир бўлинма ва отрядлар миномёт-дан ўққа тутилиб, қириб юборилганди. Ҳозир улар мах-сус яширин қўшин каби ердан бош кўтаришди. Улар ҳар доимгидек саф тортиб, ўз қишлоқларига қайтишди, ҳар бири ўзининг аввалги уйини топди. Мўъжиза туфайли уларнинг қариндошлари ва қўшниларидан ҳеч бири ҳеч ерга ғойиб бўлмаганди. Уларнинг қайтиши муносабати билан тайёрлаб қўйилган егулик тўла патнис – хотир-лаш маросими эҳсони эмас, балки оддий маҳаллий таом эди: жут ва сабзавотли шўрва ва миринадланган юмалоқ бақлажон.

 

Оқаётган қон дарахт навдаларини хлорофиллга тўл-диради, уларни силкитиб-тебратиб ўйнайди. Кайфият қа-рама-қарши томонга ўзгара бошлайди, одамлар ҳушдан кетиб, ўзларига келиш учун юзларига урадилар, одатий бепарволик бирданига эҳтиросга айланади. Қуш овози ер ичидаги ноодатий ҳаракатдан хабар берганча кўкка таралади. Чувалчанг кесакларни майдалаб, тупроқни юмшоқроқ қилиш мақсадида ерга чуқурроқ киришга ин-тилади. Яшил қурбақача ой нурини кўриб, майин овозда онасини йўқлай бошлади. Денгиз қалдирғочлари ўз сев-гилисини уммонни кесиб ўтишга чорлайди.

 

Пишмаган, етилмай туриб узилган мевалар ўзларининг хушбўй ва ширин бўладиган кунларини кутиш учун да-рахт навдаларига қайтишади. Қуртлаган ва қушлар чўқи-ган гул ва мевалар қайтаётиб, титрайдилар. Кесилган да-рахтлар табиий равишда қайта ўсиб чиқади. Дарахт муми атрофни янги чиққан япроқлар ҳамда илдизнинг таниш хушбўй ифорига тўлдирганча чириган ғўлалар оралаб оқади. Ҳар бир дарахт жонли мавжудот каби ҳурмат ва ҳимоя қилинади. Ҳар бири инсон эрки, ҳуқуқ ва шаънини қўлга киритади. Азим ва соғлом инсонлар ҳамда дарахт-лар бир-бирлари учун яшайдилар.

 

Тирик қолган қушлар ва жониворлар тўдаси янги қон олиш учун қайтадилар: исён ва айрилиқдан кейин одат-да шундай кутиб оладилар. Улар ўзлари билан овда ўл-дирилган қондошларининг юлинган думлари, синган тумшуқлари, шохлари, туёқлари ва тирноқларини олиб келдилар, яқин орадаги дарё оқимларига қўйдилар, тиз-заларини букиб, умид билан тиз чўкдилар. Қон келди ва қайта тирилган жун ва патлар қувонди. Қон ҳар бир ҳу-жайрани, тери безларини, тери қопламаларини иситди.

 

Қон жонзотларни эркинликка, ёввойи табиатга қўйиб юборади, қушлар осмонга парвоз қилади. Уммонга турли денгиз мавжудотларини, ўтларини, планктонларни қўйиб юборади. Барча қушларга бир-биридан ўзиб тухум қўй-ишга, озиқ топишга, сувда ўйнашга имконият беради.

 

Барча инсонлар, улар билан биргаликда мен ҳам қўрқувни унутиб, чуқур ва эркин нафас ола бошладик. Дабдурустдан барчанинг қон гуруҳи бир хил эканлиги аниқ бўлиб қолди. Биз жўшқин қизил дарёга танимиз орқали оқишга имкон берганча ҳаракатсиз ётардик. Мен ҳамон ўзлигимни йўқотмагандим, бироқ шу тун ўзгача эдим. Ҳашарот каби, жонивор мисол эркин ва озод эдим. Сувда – балиқ, кўкда эса қуш мисол бахтли эдим.






Khosiyat Rustam (
KitobDunyosi): Май Ван Фан 1955 йилда Вьетнамнинг шимолий қисмида, Ниньбинь провинциясида таваллуд топган. Ханойдаги чет тиллар коллежининг лингвистика ва рус маданияти факультетида ҳамда Минскда (Белорусь) Педагогика институтида таҳсил олган. Айни вақтда Хайфон шаҳрида яшаб ижод қилади.

Унинг 20 дан зиёд шеърий тўпламлари ва “Танқидларда иншолар” китоби нашр этилган. Тўпламлари жаҳоннинг турли тилларига таржима қилинган.

2012 йилнинг декабрида “Firmament Without Roof Cover” (“Томсиз осмон гумбази”) китоби “Amazon” компаниясининг энг харидоргир шеърий тўпламлар юзталигидан ўрин олган.

Бир қатор Вьетнам ва халқаро адабий мукофотлар совриндори. Хусусан, 2010 йилда Вьетнам Ёзувчилар ассоциациясининг нуфузли мукофоти, 2017 йилда Цикада мукофоти, 2019 йилда Сербия Фанлар ва санъат академияси мукофоти, 2020 йилда Черногория адабий таржимонлар ассоциациясининг мукофотига сазовор бўлган.

Таниқли шоирнинг ижодида бугун эътиборингизга ҳавола қилинаётган “Қабоҳат даври” насрий достони салмоқли ўрин тутади.Унинг асарлари шу кунга қадар 30 та тилга ўгирилган. Бугун таҳририятимиз ўз муштарийларига асарнинг ўзбек тилига қилинган таржимасидан боблар ҳавола қилар экан, Сизларни мароқли мутолаа ва мушоҳадага чорлаймиз. Насиб қилса, жорий йил якунига қадар ушбу асарни тўлиқ ҳолда китоб шаклида мутолаа қилиш имкониятини тақдим этиш умидимиз ҳам йўқ эмас.


ТАҲРИРИЯТ





РУССКАЯ ВЕРСИЯ: Время утиля


BẢN TIẾNG VIỆT: Thời tái chế


ENGLISH VERSION: Era of Junk









Bìa sách phác thảo









BÀI KHÁC
1 2 3 

image advertisement
image advertisement
image advertisement




























Thiết kế bởi VNPT | Quản trị