V БОБ: ҚАССОБЛАР - ҚАБОҲАТ ДАВРИ (Насрий достондан боблар). Май Ван ФАН. Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси - Chương V. ĐỒ TỂ (Trường ca “Thời tái chế”). Mai Văn Phấn. Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk

Май Ван ФАН - Mai Văn Phấn

Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси

  Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk






Dịch giả Maruf 
Tashpulatov






ҚАБОҲАТ ДАВРИ

(Насрий достондан боблар)





V БОБ: ҚАССОБЛАР

 

 

1-қассоб

 

У ҳали ҳаёт, аммо дўзах олови нафаси юзига урилар-ди. У ёлвориб тавба қилганча ўт қаршисида тиз чўкади, бироқ энди кеч эди. Қачонлардир қўлларидан тўкилган тирик жонзотлар қони улкан махлуққа айланиб, уни ўраб олди ва илигини сўра бошлади. Тўсатдан махлуқ чанга-лини бўшаштирди. Қассоб хотирасида ўзи бўғизлаган жониворларнинг сўнгги соатларини жонлантирганча гандираклаб, юзтубан йиқилди. Қассоб ўз болтаси билан аниқ зарба урган вақтида жониворлар кўзи тепага қараб, қонга тўларди. Танасининг ҳар бир қисмига қайноқ сув қуйилганда, жониворларнинг оёқлари керилиб, қалти-рарди. Қассоб қўлида ўткир пичоқ — оқарган теридаги тешикчаларни ажратиш учун шундан фойдаланарди. Жо-ниворларнинг бошини кесиб, бўлакларга ажратарди. Ку-рак, қовурға, туёқлар тартиб билан тизиб қўйилган.

 

Қассоб мағлуб эди. Маъносиз чақчайган кўзларида ҳаёт асари кўринмас, қачонлардир қурбон қилинган жо-ниворларнинг қассоб жонига дахл қилиш учун қайтган руҳларидан ўзига тегишли азобни оларди. Бу унинг учун эт қиймалайдиган кунда, ҳалол ўйин қоидаси эди. Бу одил минбар, адолатли суд эди.

 

 

 

 

2-қассоб

 

Қассоблар ҳамма ерда очиқ юзларини намоён қила-дилар – ошхонада, боғларда, бозорларда, тарқатувчилар-нинг араваларида, ресторанларда, далаларда. Улар инсо-ният ўз танловини селекция фойдасига қаратган ва уруғ қадашни бошлаган вақтдан буён экиш ва барча нарсани касаллик қўзғатувчи микроблари билан қоплашга ўтиб олишган. Айнан улар кимёвий ўсиш стимуляторларини қўллаб, заҳарли моддалар ишлаб чиқарадилар ва мева, ичимлик, озиқ-овқатларга суқадилар. Ўлим мол гўшти-нинг қизил бир бўлаги, тўқ пушти ёғ шаклига эга. Май-да қисқичбақа, этли кальмарлар, моллюскалар шаклида. Узоқ вақт айнимайдиган кўкатлар новдачаси, ўрикнинг серсув меваси шаклида. Бу қассоблар қачон ва қаерда ўз пичоқларини силтаб қолишларини ҳеч ким билмайди. Фақат тўсатдан шаҳар ва қишлоқлар кўчаларида ноаниқ, қўрқинчли касаллик туфайли ёшгина вафот этганларни сўнгги йўлга кузатиш чоғдаги карнай ва барабанларнинг қайғули садолари эшитилиб қолади. Болталар тайёрлаб қўйилган; шафқатсиз, совуқ бўлган бу қурол доимий ра-вишда кундузими ёки қоронғу тунда бошга тушади. Қа-ердадир одамлар санчиқ, қайт қилиш хуружидан жабр чекишади, вафот этишади, талвасага тушишади. Кимёв-ий моддалар, янги дори-дармонлар ва тажриба препа-ратлари жасадларни қуруқ ва қаттиқ қилиб қўяди; улар ҳатто дафн этилгандан кейин ҳам чиримайди. Қариндо-шлар уларни суяк сақлаш жойига* ўтказишдан олдин тоза пичоқларда этни суякдан қириб олишларига тўғри келади. Қассоблар егуликлар солинган ўз патнислари ол-дида хотиржам ўтирганча ҳар сафаргидек жазосиз қолиб кетишади. Улар бошқа қассобларнинг бахтсиз қўлидан мазкур оғуни қабул қилганча дунёга қайта-қайта келаве-ришади.

 

 

 

 

3-қассоб

 

Бир қассоб ўлими олдидан тавба қилди. Ўз жино-ятларининг далили сифатида у иккала қўлини музейга ҳадя этди. Унинг истаги дафн маросимидан бир кун ол-дин амалга оширилди. Қўлларни тезда махсус суюқлик солинган шиша банкага жойлаштирдилар. Бир лаҳзада идиш портлаб кетди. Қайта-қайта уринишларга қарамай, бошқа барча идишлар ҳам ёрилиб кетаверди. Ниҳоят му-зей ходимлари қассоб қўлларини қалин деворли, рухлан-ган ва осма қулфли бакда спиртга солиб қўйишди. Ҳар тун қоровуллар қассобнинг моллюска каби эгилувчан қўллари аввалгидек қопқоқ тагидаги торгина тешикдан чиқишга уринаётганини кўришади. Қўллар музейнинг марказий залида турган бюст томон йўл топишга инти-лади.

 

 

 

 

4-қассоб

 

Қассоблар гул шаклига кирган вақтлар ҳам бўлади. Рангларнинг турфалиги ва маст қилувчи ифорлар би-лан сени сеҳрлаб қўяди. Улар сени қоронғу тор кўчага ёки қандайдир хилват жойга олиб боради. Сенга қандай ўлишни танлашинг кераклигини айтади. Албатта, сен кескин қаршилик қиласан, аммо якунда ҳеч нарса ўзгар-майди. У қўлингга танлашинг учун бир нечта қўлланма беради. Мана бу китоб сени барча азоб-уқубатларга бе-фарқ бўлиш ва сўнгги нафасгача ўз ҳисларингни тийишга ўргатади. Бошқача айтганда, гул ифорини ҳидла – ва сени ички кўрлик енгади; сен бошқа бойликларни англашдан маҳрум бўласан. Мана бу китоб эса ўз ҳисларингни ал-даш одатини уйғотади. Эртага сен заифлашасан, вужу-динг ва руҳинг қотиб қолади, аммо сен, шунга қарамай, ўзингни ҳамиша ҳаётингни маънавий бойлик ва нафосат-га бағишлаётганингга ишонтираверасан.

 

 

 

 

5-қассоб

 

У тунда келади, чироқни ёқиб, мен томонга бостириб келади. Тезда қўлимда очиқ турган китобни тортиб олиб, сўнг сочларимдан тутамлаб, ўзига қаратади. Юзим юқо-рига қараб қолади, у мен томон эгилиб, узоқ тикилади. Сўнг китоб муқовасига бир қарайди ва аста мени қўйиб юборади. Бу нима, қандайдир англашилмовчиликми? Қассоб олиб кетиш учун кимнидир ахтараётгани аниқ. Қассоб менга узоқ вақт шубҳаланиб қараб туради, сўнг аста кетади. Ёниб турган қаҳрли нигоҳ ва тиғи ялтираб турган пичоқ билан шошиб қайтган чоғида мен бу ерда бўлмайман. Қоронғу тун мени бағрига яширади, у машъ-ум қассобнинг хатти-ҳаракатлари ва юз ифодаларини ку-затишга ва аниқ кўришга ёрдам берди. У Аммо, у қайтиб келгач, мен қаердалигимни билмасди, аслида эса мен жуда ҳам яқинда эдим.

 

 

 

 

6-қассоб

 

Маслакли қассоблар бизни ҳамиша тўғрига ҳаракатла-ниш, ҳеч қачон бурилмасликка мажбур этишади. Аммо моддий оламда кўл, тоғ ва шаршаралар бисёр. Ер юзи бўйлаб фақат тўғрига кетган чексиз йўл мавжуд эмас. Инсоният эволюцияси кўпинча эгри-бугри йўллардан боради, тараққиёт эса қайрилишга айланади. Қассоблар буни билишади ва айнан шу ерда бизни кутишади. Улар тушунарсиз, ноодатий ҳисоблайдиганларни тезда йўқо-тадилар. Мен бу қассобларни тўғри йўлнинг чеккасида учратаман – белигача яланғоч, баданида рақамлари мав-жуд. Улар йўл четида хотиржам ва ҳаракатсиз, симёғоч ўрнида туришади.

 

 

 

 

7-қассоб

 

У аллақачон ўзга оламга кетган. Тириклар дунёсига муҳрланган ягона изи – қабртошига ўйиб ишланган бюст шаклидаги сурати. Юзи тўғрига қараган, қуюқ мўйлов, кўзлари сирли қисилган, сочлари ортга таралган. Пор-трет френчи (ҳарбийча шаклда тикилган куртка) нинг иккинчи тугмасида тугайди. Қонга беланган қўллари ал-лақачон чуқур ер қаърида. Унинг кенжа ўғли васиятнома-нинг махфий саҳифасини сақлайди, унда учинчи авлод алмашмагунга қадар впсиятномани очмаслик сўралган. Ана шунда, қабртош остида ётган одамнинг ҳаёт йўли авлодларга эркин ошкор этиладиган вақт келади. Ўшанда ривожланган жамиятда қассоблар умуман қолмайди. Уч авлод алмашгач, инсонлар унинг эзгу ишларини мақтай бошлайдилар. Ҳаётлик чоғида у раҳмдил, саховатли, марҳаматли, барча тирик жонзотларни севувчи одам бўл-ганлиги маълум этилади.

 

* Вьетнамда дафн маросимидан уч йил ўтгач, қабр-ни очиб, мурданинг суякларини тозалаб ювиш ва шун-дан сўнг уларни суяк сақлашга мўлжалланган, фаянсдан ясалган чўзинчоқ яшикка солиб қўйиш маросими мав-жуд. Яшик қайтадан қабрга қўйилади. Авваллари мазкур маросим ҳеч қандай махсус ускуналар талаб қилмаган – суякларни сифатли тозалаш учун уларни яхшилаб ювиш-нинг ўзи кифоя қилган.

 

 



Khosiyat Rustam (
KitobDunyosi): Май Ван Фан 1955 йилда Вьетнамнинг шимолий қисмида, Ниньбинь провинциясида таваллуд топган. Ханойдаги чет тиллар коллежининг лингвистика ва рус маданияти факультетида ҳамда Минскда (Белорусь) Педагогика институтида таҳсил олган. Айни вақтда Хайфон шаҳрида яшаб ижод қилади.

Унинг 20 дан зиёд шеърий тўпламлари ва “Танқидларда иншолар” китоби нашр этилган. Тўпламлари жаҳоннинг турли тилларига таржима қилинган.

2012 йилнинг декабрида “Firmament Without Roof Cover” (“Томсиз осмон гумбази”) китоби “Amazon” компаниясининг энг харидоргир шеърий тўпламлар юзталигидан ўрин олган.

Бир қатор Вьетнам ва халқаро адабий мукофотлар совриндори. Хусусан, 2010 йилда Вьетнам Ёзувчилар ассоциациясининг нуфузли мукофоти, 2017 йилда Цикада мукофоти, 2019 йилда Сербия Фанлар ва санъат академияси мукофоти, 2020 йилда Черногория адабий таржимонлар ассоциациясининг мукофотига сазовор бўлган.

Таниқли шоирнинг ижодида бугун эътиборингизга ҳавола қилинаётган “Қабоҳат даври” насрий достони салмоқли ўрин тутади.Унинг асарлари шу кунга қадар 30 та тилга ўгирилган. Бугун таҳририятимиз ўз муштарийларига асарнинг ўзбек тилига қилинган таржимасидан боблар ҳавола қилар экан, Сизларни мароқли мутолаа ва мушоҳадага чорлаймиз. Насиб қилса, жорий йил якунига қадар ушбу асарни тўлиқ ҳолда китоб шаклида мутолаа қилиш имкониятини тақдим этиш умидимиз ҳам йўқ эмас.


ТАҲРИРИЯТ


 

 

 

РУССКАЯ ВЕРСИЯ: Время утиля


BẢN TIẾNG VIỆT: Thời tái chế


ENGLISH VERSION: Era of Junk









Bìa sách phác thảo












BÀI KHÁC
1 2 3 

image advertisement
image advertisement
image advertisement




























Thiết kế bởi VNPT | Quản trị