IX БОБ: БИРЛАШУВ - ҚАБОҲАТ ДАВРИ (Насрий достондан боблар). Май Ван ФАН. Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси - Chương IX. KẾT NỐI (Trường ca “Thời tái chế”). Mai Văn Phấn. Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk

Май Ван ФАН - Mai Văn Phấn

Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси

  Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk





Dịch giả Maruf Tashpulatov


 



ҚАБОҲАТ ДАВРИ

(Насрий достондан боблар)





IX БОБ: БИРЛАШУВ

 

 

Сув ўзи билан аждодлар руҳи, ернинг муқаддаслигини келтирган ҳолда инсоният оғзига қуйила бошлайди. Ҳар бир инсон бир-бири билан қоришиб кетган қарама-қар-ши ранглар оқимига бирлашиши, яқинлашиб келаётган, қумли чўкиндилар орасида димиқувчи сувнинг кўтари-лиши бағрига сингиши мумкин эди.

 

Янги оқим никоҳ даврини — тухум қўйиш, кўчат ўтқазиш мавсумини жонлантиради. Алвон қон ҳомила-ни озиқлантиради, уруғларни кўкартиради. Дарахтлар-га гуллаш, япроқ ёзиш, барча турдаги жонзотларга эса кўпайиш имконини беради.

 

Маънавият ва микросхема. Танамизда Ци қуввати ва дастурий таъминот тизими оқувчи йўллар. Моддий ва номоддий оламнинг таркибий ҳамда таркибий бўлмаган маълумотлари. Инсонлар, жонзотлар ҳамда ўсимликлар қиёфаси вақт ва ҳозирги маконда ўзаро боғланган.

 

Маълумотлар базаси руҳлари бугун яшаётганлар суст-кашлик қилмасликлари, бир жойда депсинмасликла-ри учун уларни шошилтирганча тезроқ очилишга умид боғлайдилар.

 

Инсоният интерфейси ойналарида пайдо бўлувчи шахслар ўзларининг қайта тикланишда бу сафар бошқа қадриятларни танлайдилар. Бошқача йўллар. Бошқача фалсафа. Бошқача йўналишлар. Бошқача кумирлар. Бо-шқача андазалар. Бошқача мустақиллик. Бошқача Эрк. Бошқача бахт. Бошқача истаклар. Бошқача ҳиссиётлар. Узоқ вақт сукут сақлаган ёввойи ўт пояси кутилмаган-да экраннинг чап бурчагида намоён бўлади.

 

У компьютер вирус билан зарарланганидан огоҳлан-тирувчи хабарни эслатувчи чўзиқ овоз чиқаради: Биз чиқинди давридан ўтдик! Бу овоз одамларни аччиқланиш ва шокка солмайди, чунки энди барча ўзининг асосий ма-териал, хомашё эмаслигини билади.

 

Номсиз ёввойи ўт домино эффектини ҳосил қилди: тошлар занжирини туртиб, барча таркибий қисмларнинг йиқилишини таъминлади. Қиёфасиз фигура ўрнидан туриб, ўзининг ўтмас пичоқдан ўзга нарса эмаслигини таъкидлади. Кейин – иккинчи фигура, учинчи, тўртинчи ва ҳоказо... Сон-саноқсиз қўшин сафда ўз исмини эълон қилгани каби. Инсонлар кимдир бир бўлак латта, чўлтоқ супурги, ҳокандоз, муқоваси кўчган китоб, синган стул ёки дазмол эканлиги тан ола бошлашди. Яна кимлардир йиртиқ адёл, тумшуғи кўчган пойафзал, урфдан қолган кийим, эски, чанг босган пластик идиш эканлигини таъ-кидлашди. Ҳозир уларнинг бари сараланиш, чиқиндига чиқарилиш ёки янгидан туғилишларини кутиш учун их-тиёрий равишда хомашё тўплаш пунктига келдилар.

 

Сақланган файллар қабрлар мисол бирин-кетин намо-ён бўлмоқда. Тошдан қурилган, ҳашам билан ясатилган, ҳатто ташландиқ қабрлар... Липиллаётган экран фимиам дудлари ва барча ерга қўйилган эҳсонликлари мавжуд Қабрларни тозалаш куни тимсолини яратади. Кооператив раиси яна пайдо бўлади ва ўзининг соҳибкаромат, маслаҳат кенгаши ва юзлари оқ грим билан қопланган актёрлар билан алоқасидан ажабланади. Илмий комму-низм фани ўқитувчиси иккала фронт аскарларини қарши олади. Бир кишилик ҳибсхоналардаги қулфларни эса ўз-гартиришди, энди у ерда фақат ўлимга маҳкум қилинган-ларни сақлашади.

 

Панжара ёнидаги кашнич, коммелинлар , папоротник кўлмакдаги расбор балиқлари ва чивин личинкалари билан бирга кутилмаганда нур таратишни бошлашади. Улар Эркин яшаш ва ўз шаънларини ҳимоя қилишни ис-тайдилар. Узоқни кўра биладиган, метин иродали ва жа-сур бўлиш учун қадимги дарахтлар ва ёввойи жонзотлар билан боғлиқликка эришадилар.

 

Улар бургутнинг мағрур ҳамда машаққатли қайта туғи-лиш усулидан ўрнак олишади. Бургут юксакка парвоз қи-лолмай қолганда, чиқиб турган қоятошларга тумшуғини синиб кетганга қадар уради, кейин эса тирноқлари қайта ўсиб чиқади*. У қуёшга кўз юммай ва кўр бўлиб қолиш-дан қўрқмай тик боқа олади.

 

Бургут яқинлашиб келаётган довулни кутганча, тоғ-нинг энг юксак чўққисига учиб чиқади. Кучли шамол шиддати уни ўша ерга – пўртана туғилувчи масканга олиб чиқади. Бургут ўзининг мағрурлик ва муқаддаслик тимсоли эканини намоён қилганча ўткир чангали билан бўроннинг елкасини чангаллайди...

 

 

__________________
* Бургутларнинг “қайта туғилиши” тўғрисида афсо-на мавжуд бўлиб, унга кўра қариган чоғда бургутнинг тушмуқ ва тирноқлари шу қадар узун бўлиб кетадики, y ов ҳам қилолмайди. Патлари ҳам ўсиб кетганидан юк-сакликка кўтарилолмайди. Шунда бургут тушмуғини синиб кетгунча тошларга ура бошлайди. Сўнг эса то ян-гиси ўсиб чиқмагунча очликка чидайди. Янги тумшуғи ёрдамида қуш эски тирноқ ва патлардан ўзини тозалайди. Сўнг эса то янги тирноқ ва пат ўсиб чиққунча иккинчи марта очликка чидайди. Бу жараён 5-6 ойни ташкил қила-ди, деган қарашлар бор. Қиссанинг ҳиссаси шуки, инсон ўзини ўзгартириши учун машаққат ва оғриқларга дош бе-риши керак. Мазкур афсона Инжилда ҳам (Довуд псаломи (ояти), 102) тилга олинади: “сенинг ниятларингни эзгуликлар ила тўйинтиради: сенинг ёшлигинг, мисли бургут мо-нанд, янгиланади”.






Khosiyat Rustam (
KitobDunyosi): Май Ван Фан 1955 йилда Вьетнамнинг шимолий қисмида, Ниньбинь провинциясида таваллуд топган. Ханойдаги чет тиллар коллежининг лингвистика ва рус маданияти факультетида ҳамда Минскда (Белорусь) Педагогика институтида таҳсил олган. Айни вақтда Хайфон шаҳрида яшаб ижод қилади.

Унинг 20 дан зиёд шеърий тўпламлари ва “Танқидларда иншолар” китоби нашр этилган. Тўпламлари жаҳоннинг турли тилларига таржима қилинган.

2012 йилнинг декабрида “Firmament Without Roof Cover” (“Томсиз осмон гумбази”) китоби “Amazon” компаниясининг энг харидоргир шеърий тўпламлар юзталигидан ўрин олган.

Бир қатор Вьетнам ва халқаро адабий мукофотлар совриндори. Хусусан, 2010 йилда Вьетнам Ёзувчилар ассоциациясининг нуфузли мукофоти, 2017 йилда Цикада мукофоти, 2019 йилда Сербия Фанлар ва санъат академияси мукофоти, 2020 йилда Черногория адабий таржимонлар ассоциациясининг мукофотига сазовор бўлган.

Таниқли шоирнинг ижодида бугун эътиборингизга ҳавола қилинаётган “Қабоҳат даври” насрий достони салмоқли ўрин тутади.Унинг асарлари шу кунга қадар 30 та тилга ўгирилган. Бугун таҳририятимиз ўз муштарийларига асарнинг ўзбек тилига қилинган таржимасидан боблар ҳавола қилар экан, Сизларни мароқли мутолаа ва мушоҳадага чорлаймиз. Насиб қилса, жорий йил якунига қадар ушбу асарни тўлиқ ҳолда китоб шаклида мутолаа қилиш имкониятини тақдим этиш умидимиз ҳам йўқ эмас.


ТАҲРИРИЯТ





РУССКАЯ ВЕРСИЯ: Время утиля


BẢN TIẾNG VIỆT: Thời tái chế


ENGLISH VERSION: Era of Junk









Bìa sách phác thảo








BÀI KHÁC
1 2 3 

image advertisement
image advertisement
image advertisement




























Thiết kế bởi VNPT | Quản trị