III-БОБ: САҲНА - ҚАБОҲАТ ДАВРИ (Насрий достондан боблар). Май Ван ФАН. Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси - Chương III. SÂN KHẤU (Trường ca “Thời tái chế”). Mai Văn Phấn. Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk

Май Ван ФАН - Mai Văn Phấn

Рус тилидан Маъруфжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси

  Maruf Tashpulatov dịch từ tiếng Nga sang tiếng U-zơ-bêk






Dịch giả Maruf Tashpulatov

 

 

 

 


ҚАБОҲАТ ДАВРИ

(Насрий достондан боблар)

 

 



III
-БОБ: САҲНА

 

 

1-кўриниш:

 

Тушимга бўм-бўш саҳна киради. Парда ортидан овоз-лар эшитилади. Пьесанинг мазмунини англаб олиш учун ҳар бир томошабин ўз сезгисига ишониши зарур бўлади. Митинг, партия ичидаги ислоҳотлар кампанияси, маж-лис, резолюция қабул қилиш, масаланинг қўйилиши, тақсимлаш комиссияси, омма олдидаги ҳукм, қўмита қарорини эълон қилиш куни, жорий воқеалар муҳокамаси, “тозалаш” ва фош этиш, юқори мартабали делегатларни тантанали қутлаш, тезкор гуруҳ бригадасининг навбат-чилиги, яширин овоз бериш...

 

Ўша-ўша туш. Саҳна ҳали ҳам бўш. Иккала парда ортидан ҳамон ноаниқ овозлар эшитилади. Овоз кучай-тиргичлар кучсиз. Пастдаги томошабинлар аввалгидай сукутда.

 

Парда ортидан яна ноаниқ акс-садо келади. Қатъий оҳанг. Ялинчоқ овоз. Сўкиниш. Бармоқ билан стол чер-тилган овоз. Қизғин ўзни оқлаш. Кимдир узундан узоқ жумлани тўхтовсиз гапиради – гўёки у чексиз муддат га-пирадигандек.

 

Гўё полга қаттиқ жисмни ташлагандек овоз эшитилади. Жумланинг якунига товуш кўтарилади. Тортилган затворнинг шиқирлаши янграйди, бироқ ўқ овози эши-тилмайди. Аёлнинг энтикиб йиғлаши. Кескин дағдаға. Дудуқланган оҳанг. Металлнинг металлга урилиб жа-ранглаши. Эркак кишининг титроқ оҳанги. Ундан кейин

 

эшитилган овозда ҳам титроқ бор.

 

Хабар саҳна чегарасидан ташқарига тарқайди. Барча битимга эришди. Ажойиб муваффақият. Бахтли якун.

 

 

 

 

2-кўриниш:

 

Ўриндиқлар тартиб билан қатор қўйилган. Ҳар бир ўриндиққа уч киши жойлашиши мумкин. Минбарда – фонли дарпарда, гул солинган гулдон, минбарга дастур-хон тўшалган.

 

Раиснинг қиёфаси ўта аҳамиятли, у дўстона боқади, саришта кийинган. Қўнғироқ чалингач, барча жимгина саҳнага чиқиб, бир-бирига тегмай, ўз жойини эгаллайди, тантанавор ҳолатга киради, тўғрига кўз тикади. Кўриниш бошланганидан бир дақиқа ўтиб, кимдир мудраб қолди. Кимдир кўзгуга боқиб, қошини юлади. Кимдир қулоғини кавлаб, энгагини осилтириб, бошини кўксига эгади.

 

Айримлар бармоқларини қисирлатади. Кимдир ёнида-гини тирсаги билан туртади: афтидан, унга нимадир де-моқчига ўхшайди.

 

Раис диққатни жамлашни сўрайди, ўзаро суҳбатлаш-масликни, хабар ёзмасликни, телефонни овозсиз ҳолга келтиришни илтимос қилади. Томошабинлар ҳуштак чалиб, саҳнага қандайдир номаълум жисмларни ота бо-шлайдилар. Баланд овозда кимдир норозилик билдира-ди – исталган одам бундай чиқиш қила олади! Бир неча киши йўл-йўлакай қисқа луқма ташлаб, чиқиб кетади.

 

 

 

 

3-кўриниш:

 

Актёрлар оёқларини кериб, халқ оҳангларида эшкак эшиш усулида тебранишади. Қайиққа ўхшаган жиҳоз саҳна бўйлаб сузади.

 

Актёрлар эшкакчилар ҳаракатига тақлид қиладилар, кейин бармоқлари билан сувга ишора қилиб, “Жан-гир-жунгур, балиқ сузар...” дея куйлайдилар. Сўнг қўлла-рини кўзларига кўтарадилар: “Жангир-жунгир, қуш пар-воз қилар...” Барчаси оддийгина, жўн, бироқ шу лаҳзада кўпгина томошабинлар йиғлашни бошлайдилар. Улар қармоққа илингани учун катта бўлолмайдиган балиққа, учирма бўлиши биланоқ тузоққа тушган қушга ачинади-лар. Карнайдан ташкилий қўмитанинг огоҳлантириши янграйди. Барчани ҳиссиётларини жиловлашга ундайди-лар – спектакль узоқ давом этади, ечимга ҳали анча вақт бор. “Агар шу қадар ҳаяжонланадиган бўлсангиз, томо-шани тўхтатамиз!”

 

 

 

 

4-кўриниш:

 

Саҳна икки қисмга бўлинган: бир томонда – ўликлар дунёси, иккинчи томонда – ер ҳаёти. Руҳларни ўйнаёт-ган актёрларнинг юзлари оқ грим, тирикларники – пушти грим билан қопланган. Актёрлардан бири эндигина вафот этган инсонни тасвирлайди. Дафн маросими бошланади, уни саҳнанинг бир томонидан иккинчи қисмига ўтказа-дилар. Юзига оқ грим суртилгач, у тириклар оламига на-зар ташлайди ва кутилмаганда терга ботиб кетади. Шун-ча йил у томонда вақт ўтказдию, аммо аксарият оддий, табиий ҳақиқатларни англаб етмади.

 

Мана бу текис йўл. Илонизи йўл. Тик йўл. Чалкашган излар иланг-биланг бўлишда давом этганча бир-бирини беркитади ва супуриб ташлайди. Сўнг яна чалкашади. Инқилоблар истибдодга, ҳукуматнинг ўзбошимчалиги-га айланди. Айрим омадли инқилобчилар давлатни узоқ муддат бошқариб, диктаторга айланди ва йўлдан озди. Эркка эришиш учун кўплаб жонларни қурбон қилишга тўғри келади, аммо одамлар яшил дарахт берувчи сабоқ-ни унутдилар. Қуёш тафтини эркин қабул қилиш, эркин гуллаш, эркин мева тугиш...

 

Бир неча заҳил юзли руҳлар бир тўпга жамландилар ва бармоқлари билан маконни кўрсата бошладилар. Томон-ларнинг ҳар бири – устки ва остки дунёнинг – ўз суфлёри бор.

 

 

 

 

5-кўриниш:

 

Ўлимга маҳкум қилинган бешафқат жиноятчи иши-нинг сайёр суд томонидан кўрилиш саҳнаси. Суд унга сўнгги сўз айтиш имконини беради. У шу ерда туғилгани ва ўтмишда мактабга борганини айтади. Ҳаёт уни куч-лилар томонида бўлиши кераклигини англашга ўргатди.

 

У кимгадир тажовуз қилаётганда айниқса жуда кучли бўлганини тан олади. Ғазабланган бир томошабин саҳна-га сакраб чиқиб, пойафзали билан урмоқчи бўлади.

 

Томоша вақтида тартибни сақловчи хизматчилар шошилинч равишда унинг йўлини тўсдилар ва тинч-лик сақлашни сўрадилар, ахир бу оддий спектакль-ку. Маҳкум ролини ўйнаётган актёр бу вақтда саҳна ортига ўтиб, гримни ювиб ташлади ва айланма йўл билан уйига жўнади.

 

Ғазабланган томошабин ҳам ўз йўлига – ўзи ҳамиша юрадиган йўлдан кетди.

 

Томошабинлар қутлови

 

Спекталь мусиқасиз ўтади, ҳеч ким куйламайди. Саҳ-на чироқлари ҳозирча ёқиқ. Артистлар навбати билан чиқиб, бир хил табассум билан томошабинларга таъзим қилишади. Энди актёрларни ҳамма юзидан танийди.

 

Қарсаклар момақалдироқдай гулдурайди ва кейин тўлқинсимон тарзда пасаяди. Бир маромда янграётган қарсак ҳарбий парад вақтида бетон майдондаги қадам то-вушларига ўхшайди.

 

Қирмизи бахмал парда аста ёпилади.

 

 

 





Khosiyat Rustam (
KitobDunyosi): Май Ван Фан 1955 йилда Вьетнамнинг шимолий қисмида, Ниньбинь провинциясида таваллуд топган. Ханойдаги чет тиллар коллежининг лингвистика ва рус маданияти факультетида ҳамда Минскда (Белорусь) Педагогика институтида таҳсил олган. Айни вақтда Хайфон шаҳрида яшаб ижод қилади.

Унинг 20 дан зиёд шеърий тўпламлари ва “Танқидларда иншолар” китоби нашр этилган. Тўпламлари жаҳоннинг турли тилларига таржима қилинган.

2012 йилнинг декабрида “Firmament Without Roof Cover” (“Томсиз осмон гумбази”) китоби “Amazon” компаниясининг энг харидоргир шеърий тўпламлар юзталигидан ўрин олган.

Бир қатор Вьетнам ва халқаро адабий мукофотлар совриндори. Хусусан, 2010 йилда Вьетнам Ёзувчилар ассоциациясининг нуфузли мукофоти, 2017 йилда Цикада мукофоти, 2019 йилда Сербия Фанлар ва санъат академияси мукофоти, 2020 йилда Черногория адабий таржимонлар ассоциациясининг мукофотига сазовор бўлган.

Таниқли шоирнинг ижодида бугун эътиборингизга ҳавола қилинаётган “Қабоҳат даври” насрий достони салмоқли ўрин тутади.Унинг асарлари шу кунга қадар 30 та тилга ўгирилган. Бугун таҳририятимиз ўз муштарийларига асарнинг ўзбек тилига қилинган таржимасидан боблар ҳавола қилар экан, Сизларни мароқли мутолаа ва мушоҳадага чорлаймиз. Насиб қилса, жорий йил якунига қадар ушбу асарни тўлиқ ҳолда китоб шаклида мутолаа қилиш имкониятини тақдим этиш умидимиз ҳам йўқ эмас.


ТАҲРИРИЯТ





РУССКАЯ ВЕРСИЯ: Время утиля


BẢN TIẾNG VIỆT: Thời tái chế


ENGLISH VERSION: Era of Junk










Bìa sách phác thảo





















BÀI KHÁC
1 2 3 

image advertisement
image advertisement
image advertisement




























Thiết kế bởi VNPT | Quản trị