ТАНИШИНГ: ЯНГИ КИТОБЛАР! Муаллиф: Май Ван ФАН - “Ойнинг туғилган куни”
27/10/2021 20:51:00
ТАНИШИНГ: ЯНГИ КИТОБЛАР!
Муаллиф: Май Ван ФАН
“Ойнинг туғилган куни”
“Билим ва интеллектуал салоҳият” нашриёти, 2021 йил
Вьетнамлик шоир Май Ван Фаннинг “Ойнинг туғилган куни” китобига
ижодкорнинг қатор шеърлари, “Қабоҳат даври” насрий достони ҳамда у билан “Китоб
дунёси” газетаси учун махсус уюштирилган суҳбатлар жамланган.
Шоирнинг шеърлари ўзига хос ташбеҳлар билан ўқувчини ўзига ром этса, адабий суҳбатларда сиз унинг ижод, сўз
шеърият ва ижодкорлик масъулияти борасидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин.
“Қабоҳат даври” насрий достони “қайта
туғилган” бургутлар, яъни, ўсиб
кетиб овга ярамай қолган тумшуқларини синдириб, патларини юлиб, улар
қайта ўсгунга қадар очликка чидаган бургутлар каби ўзини янгилашни истаганлар учун мўлжалланган. У осон ўқилмайди, енгил “ҳазм
бўлмайди”, уни ўқиб, идрок этиш бир қадар меҳнат ва салоҳият талаб этади.
Меҳнатдан, яъни фикрлашдан қочмаган ўқувчигина унинг остидаги роҳатга етиб
бориши мумкин.
Асар ҳажман кичик
бўлса-да, мазмунан катта. Адиб панд-насиҳат бермайди, воқеаларнинг
тафсилотларига тўхталмайди, умуман олганда, бир бутун воқеани ҳикоя қилмайди,
замон дардини, жисмоний ва маънавий қирғинларни, инсониятни яралганидан буён
қийнаб келаётган ва абадий қийнаши муқаррар бўлган дардларнинг моҳиятини рамзу
ишоралар ёрдамида қисқа ва лўнда ифода этади. Моддият ва руҳият оламидаги
тафовутларни очиб беради. Хулосани эса ўқувчининг ўзига ҳавола этади. Мана шу
жиҳатлари билан Май Ван Фаннинг “Қабоҳат даври” насрий достони хослар, яъни,
бадиий китоб ўқиш малакасига эга бўлган зукко ўқувчилар учун мўлжалланган.
(Газета "Kitob Dunyosi" - Мир Книг)

Tháp Kalyan bằng gach nung